Болгариялик собиқ футболчи Христо Стоичков "МЮ" бош мураббийи Луи ван Гаални танқид қилиб ўтди.

"Мен ҳеч қачон ван Гаалнинг қўл остида ишламаган бўлар эдим. У бир вақтлар "Барселона"ни барбод қилган ва энди "Манчестер Юнайтед"нинг бошига шу кунни солмоқда.

Вальдесга нисбатан қилган ишидан сўнг у қай даражада ёмон одам экани аниқ бўлиб улгурган эди. Умид қиламанки, Педро менга қулоқ солади ва "МЮ"га ўтмайди", - дейди Стоичков Onda Cero нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, голландиялик мутахассис Луи ван Гаал 1997 йилда "Барселона"га бош мураббий бўлиб келгач, 1990 йилдан бери жамоа сафида бўлган Стоичков Ар-Риёднинг "Аль-Наср" жамоасига сотиб юборилганди.