«Атлетико» Симеоне бош мураббийлигида жами 284 миллион еврога футболчи сотгани маълум бўлди

Спорт 13 Август 2015 1259

As нашрида ёзилишича, "Атлетико" клуби жамоа бош мураббийлигига Диего Симеоне келган 2012 йилдан бери жами 284 миллион еврога футболчи сотган.

Трансфер қилинган футболчилар ичида энг қиммати Радамель Фалькао бўлган. Колумбиялик футболчи 2013 йилнинг ёзида 60 миллион евро эвазига "Монако"га ўтганди.

2014 йилнинг ёзида эса Диего Коста ва Филипе Луиснинг транчфери эвазига "матрасчилар" 58 миллион евро ишлаб олган.

Жорий мавсумда "Атлетико" туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Туранни 34 миллион евро эвазига "Барселона"га трансфер қилди. Бундан ташқари, Тураннинг "Барселона"да фаолияти яхши кечса, "Атлетико" яна 7 миллион евро бонус олади.

Қайд этиш жоизки, жамоа бироз олдинроқ, Диего Годин, Коке, Ян Облак ва Антуан Гризманн билан шартномани янгилади.

Кўпроқ янгиликлар