13 август куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри яқинида навбатдаги теракт амалга оширилиши туфайли 60 киши ҳалок бўлди ва 200 нафарга яқин киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, бу теракт Бағдоднинг Садр тумани ҳудудида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган.

Айни вақтда бу теракт учун жабовгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.