12 август куни Ўзбекистон савдо-саноат палатасида Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ж. Эдгарнинг дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан хайрлашув учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда савдо-саноат палатасининг сайти орқали хабар берилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш истиқболларини, шунингдек, турли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Элчи ўз навбатида палатага ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросидаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашув якунларига кўра ҳамкорликнинг янги йўналишлари ҳамда эски лойиҳаларни давом эттириш борасида келишувга эришилди.