"Барселона" клуби бош мураббийи Луис Энрикенинг айтишича, Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатида фақат унинг шогирдлари бўлиши керак эди.

"Менимча аслида бу рўйхатда Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар номи бўлиши керак эди", - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни УЕФА ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номи учун даъвогар бўлган уч нафар футболчининг номини эълон қилди. “Барселона” ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес ҳамда “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА талқини бўйича 2014/15 йиллардаги мавсумда Европанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилишмоқда.

Мазкур рўйхатда Неймар ўрнида "Реал" футболчиси Криштиану Роналду номи қайд этилгани "Барса" устозига ёқмаган.