Bethesda компанияси Fallout Shelter мобил ўйинининг Android платформасига мўлжалланган версиясини чиқарди. Ўйинни Google Play онлайн дўконидан кўчириб олиш мумкин.
Fallout Shelter’да ўйинчига ўз бункерини яратиб, у ерда одамлар сонини кўпайтириш таклиф қилинади. Ўйинчи ўзи яратган жамоани бошқариши ва ривожлантириши талаб қилинади.
Компьютер ва консолларга мўлжалланган Fallout’даги сингари, Shelter’да ҳам воқеалар атом урушидан соғ қолган одамлар бункерларда ва бошпаналарда яшириниб кун кечираётган постапокалиптик дунёда содир бўлади.
Ўйиннинг iOS платформасига мўлжалланган версияси дунёнинг 48 мамлакатида энг кўп кўчирилган иловалардан бирига айланди.