Фергюсон шаҳри маъмурияти полиция ва номойишчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувдан сўнг ўрнатилган фавқулодда ҳолат тартиби яна бир кунга узайтирилишини маълум қилди, дейилади ТАСС хабарида.

“Ўтган икки кун ичида содир бўлган ҳодисаларни ўрганиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳуқуқ-тартибот органлари Фергюсонда зўравонлик ҳаракатларининг давомийлигига барҳам бериб, тартиб ўрнатишган”, дейди Сент-Луис округи ижроия ҳокимияти раҳбари Стив Стенжер.

Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги фавқулодда ҳолат тартиби ҳар эҳтимолга қарши яна 24 соатга узайтирилади.