Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Тяньцзинь порт шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Портлаш соҳилбўйи ҳудудида жойлашган омборхоналардан бирида юз берди. Портлаш кучли бўлганидан яқин-атрофдаги баъзи турар-жон биноларининг ойнаси синиб кетган, эшиклар илмоғидан чиқиб кетган. Маҳаллий аҳоли портлашдан кейин ер қимирлаганини ҳис қилган. Воқеа жойида кучли ёнғин чиққан.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш оқибатида катта оловли шар ҳосил бўлган. Бунга омборхонада сақланган зарарли моддалар сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Воқеанинг батафсил сабаблари ҳозирча номаълум қолмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот олинди, бироқ уларнинг аниқ сони айтилмаяпти.