Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган асли ўзбекистонлик жангари ИШИД экстремистик гуруҳини танқид остига олди

Жангари WhatsApp’даги саҳифаси орқали ИШИДнинг мафкуравий янглишлиги ва гуруҳ раҳбарининг шахсий иллатлари ҳақида гапириб берди.
“ИШИД – ёлғон ақидали гуруҳ. Унинг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий – маишатга берилган, ахлоқий бузуқ одам”, – деди у.

Унинг айтишича, у таркибида бўлган экстремистик гуруҳ – “Имом Бухорий жамоати”, “Ўзбекистон ислом ҳаракати”дан фарқли равишда, ҳеч қачон ИШИДга садоқат изҳор қилмаган.

“ИШИД мусулмонларни ўлдиришга, уларнинг молини мусодара қилишга, аёлларни бозорда 500 долларга сотишга рухсат бериши билан бизда уларга қарши курашиш ҳақида фатво чиқарилди”, – таъкидлади номи келтирилмаган жангари.