Польша Ўзбекистонга трамвай ва локомотивлар етказиб бериши мумкин

Ўзбекистон 13 Август 2015 1791

Toshshahartransxizmat АК Польшанинг PESA Bydgoszcz SA компанияси делегациясини қабул қилди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад трамвайлар, локомотивлар ва метрополитен вагонлари етказиб беришда ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, уларнинг сервиси учун қўшма корхона очиш ҳамда персонал тайёрлаш масалаларида музокара олиб бориш бўлди.
PESA Bydgoszcz SA 1851 йили ташкил топган бўлиб, темир йўл составлари модернизацияси ва таъмири билан шуғулланади. Бундан ташқари, компания юқори тезликдаги электрик ва дизель локомотивлари, вагонлар, трамвайлар ишлаб чиқаради.
Компаниянинг шарқий бозорлар маркетингин директори, делегация аъзоси Дариуш Скотницки “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги музокаралар самарали олиб борилганлигини ва яқин орада ушбу йўналишда конкрет ишлар амалга оширилишини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар