Қирғизистон тоғларида яна бир хорижлик альпинист вафот этди

Жаҳон 13 Август 2015 1605

Қирғизистонда дунёдаги энг баланд чўққилардан бирини забт этиш вақтида испаниялик альпинист вафот этди, дейилади Қирғизистон қуролли кучлари ахборот таъминоти бошқармаси хабарида.

Тахминий маълумотларга кўра, альпинист Хосе Хернандес ўткир юрак етишмовчилиги хасталигидан вафот этган.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги вертолётида олти нафар испаниялик альпинист ҳамда уларнинг оламдан ўтган шериги жасади Ўш шаҳрига эвакуация қилинди.

“13 август куни Қирғизистон Республикаси ҳарбий ҳаво кучлари авиацияси Ленин чўққисининг 4000 метр баландликдаги Очиқ-тош майдончасидан етти нафар испаниялик альпинистлар олиб кетилди”, дейилади хабарда.

Бу қирғиз ҳарбийларининг Жанубий минтақадаги жанговар навбатчилиги вақтида ой бошидан буён тўртинчи маротаба қутқарув ишларини амалга оширишидир. Унга қадар 2 августда Ленин чўққиси ҳудудидаги чўққилардан бирини забт этишга интилган уч нафар россиялик жасади олиб кетилган бўлса, бир неча кундан сўнг яна бир россиялик спортчининг вафот этгани маълум бўлди. Унинг жасади билан бирга жароҳат олган француз альпинисти ҳам эвакуация қилинди. 10 август куни эса қирғизистонлик вертолётчилар жароҳат туфайли Гатжир музлигини забт эта олмаган тўрт нафар россиялик альпинистни қутқарди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар