Қорақалпоғистонда Саломатлик ҳафталиги давомида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон 13 Август 2015 980

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрик Қорақалпоғистон Республикасида ҳам қизғин давом этмоқда.  Бу ҳақда УзА хабар берган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 18 февралдаги «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган Саломатлик ҳафталиги давомида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг профессорлари, терапевт, жарроҳ, кардиолог, невропатолог, офтальмолог, уролог, ортопед, травматолог каби малакали мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

"Кўрикда аҳолининг барча қатлами, айниқса, кекса авлод вакилларини тўлиқ қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Малакали мутахассислар гуруҳларга бўлиниб, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган ёши улуғ инсонлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, болалар, фертиль ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиб, соғлом турмуш тарзи ва саломатлик асослари бўйича зарур тавсиялар бермоқда", – дейди Саломатлик ва тиббий статистика институти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Табассум Рўзметова.

Тиббий текширувлар замонавий диагностика асбоб-ускуналари, жумладан, флюро-мобиллар, УТТ ва ЭКГ аппаратларида ўтказилаётгани аниқ ташхис қўйишда қўл келмоқда. Аниқланган хасталикларни бартараф этиш ва даволаш учун беморларга марказий клиникаларга йўлланмалар берилмоқда.


Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32800 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18384 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 70955 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58902 Жамият
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2118 Жаҳон
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – маълумотномалар
13:41 1607 Жамият
«Барселона» Коутиньо учун навбатдаги таклифни жўнатди
13:40 2368 Спорт
Фото: Миробод туманида иссиқ сув қувури ёрилиши пона қоқиш билан «ҳал қилинди»
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Кўпроқ янгиликлар