12 августда Россиянинг биринчи энергетика ва ёқилғи вазири, “ЕЭС России” РАЖнинг собиқ раҳбари Анатолий Дьяков 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Федерал тармоқ компанияси сайтида маълум қилинди. Дьяков охирги йилларда ушбу компаниянинг бошқаруви маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Дьяков фаолияти давомида тармоқда 50 йилдан кўпроқ ишлаб, муҳандисдан бошлаб вазир лавозимига бўлган йўлни босиб ўтган.

Қайд этилишича, Россия Фанлар академияси мухбир-аъзоси, техника фанлари доктори Анатолий Дьяков 400 дан кўпроқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади.