Швейцария ҳукумати 13 августдан 2014 йилнинг январидан тўхтатилган Эронга нисбатан киритган санкцияларини бекор қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълум қилди.

“Швейцария ҳукуматининг бугунги кундаги қадамлари ядровий келишувни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва ҳукуматнинг Эрон билан икки томонлама ҳамкорликдан манфаатдорлиги ишораси сифатида қаралади”, деб айтилмоқда эълонда.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Эронга нисбатан киритилган иқтисодий санкциялар самара берган деб ҳисоблашини айтган эди. Унинг айтишича, тақиқловчи чораларнинг киритилиши Эронни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилган.