Хитой авиакомпаниялари дунёдаги энг ноаниқ ишлайдиган авиакомпаниялар қаторига киритилди

Жаҳон 13 Август 2015 1514

Хитойнинг йирик авиакомпаниялари дунёдаги ўз вақтида, пухта ишламайдиган авиакомпаниялар сирасидан деб топилди. Бу ҳақда Хитойнинг Civil Aviation Data Analysis компанияси томонидан тайёрланган авиакомпаниялар рейтингида айтилган.

Тадқиқот муаллифлари дунёнинг 103та авиакомпанияси ишининг самарадорлигини баҳолаб чиқишди. Олинган натижалар Хитой учун қувончли бўлмади. Хитойнинг учта йирик авиакомпанияси – China Southern Airlines, Air China ва China Eastern Airlines ушбу рўйхатнинг энг пастки қаторларидан жой олди. Улар орасида China Southern Airlines компанияси энг яхши кўрсаткичга эга бўлди – бу компания самолётлари амалга оширилган жами рейсларнинг 70,45 фоизида ўз вақтида учиб, ўз вақтида манзилга етиб келган. Бу кўрсаткич компанияга 86-ўринни эгаллашга имкон берди. Унинг асосий рақобатчилари Air China ва China Eastern авиакомпаниялари жадвал бўйича 66,41 ва 64,46 фоиз ҳолатда рейсни вақтида амалга оширган бўлиб, мос равишда рейтингда 93- ва 94-ўринларни эгаллади.

Хитой компаниялари учун яна бир аянчли ҳолат шу бўлдики, Хитой авиакомпанияларидан бирортаси ҳам юқори 30таликка кира олмади. Континентал Хитой авиакомпаниялари ичида Okay Airways ва Shandong Airlines компаниялари бу борада рейтингда 80- ва 81-ўринларни эгаллади. Тайваннинг TransAsia Airways авиакомпанияси 84,72 фоиз ҳолатда ўз вақтида учган самолётлар билан 65-ўринни эгаллади. Гонконгнинг Cathay Pacific Airways авиакомпанияси эса 74-ўринни эгаллади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар