Хитойда 120 та ахлоқсиз қўшиқ тақиқлаб қўйилди

Маданият 13 Август 2015 2149

Хитой ҳукумати жамият учун хавф солувчи 120 та қўшиқни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди. Хитой маданият вазирлигида бу қўшиқлар  зўравонлик, бўйсунмаслик, ахлоқсизлик ва баҳаёликни тарғиб қилиши айтилди. 

Тақиқловга тушган хитой қўшиқлари орасида “Пулинг бўлмаса, дўстинг ҳам йўқ”, “Мактабга боришни истамайман”, “Тасодифий алоқа” каби қўшиқлар бор. Бундан ташқари, MC Hotdog исмли оммалашган ижрочининг “Мен хитойлик аёлларни эмас, тайванлик кизларни яхши кўраман” сўзлари бўлган ва “газни босиб, ҳеч нарса қилмаслик” ҳақида куйланган қўшиқлари тақиқ остига тушди.  

Қора рўйхатга тушган қўшиқлар интернет сайтлардан ўчириб ташланиши керак. Вазирлик қонунга бўйсунмаганлар қаттиқ жазоланишини айтиб ўтди.

Ижтимоий тармоқларда  ҳукуматнинг талаби кенг муҳокама қилинишни бошлади. Бир фойдаланувчи Weibo ижтимоий тармоғида ҳукуматга бундай “маслаҳати” учун миннатдорчилик билдириб, аввал ҳаттоки эшитмаган бу қўшиқларини энди тинглаб кўришга ошиқаётганини айтиб ўтган.

Хитойда, айниқса маданият соҳасида, цензура қўлланиши тез-тез учраб туради. 2014 йил декабрида “Хитой императрицаси” телесериали ундаги аёл қаҳрамонларнинг очиқ кийимлари сабабли Хитой телевидениеси эфиридан бир неча кунга олиб ташланган эди. 2015 йилнинг январида шоу ундаги очиқ саҳналар кесиб ташланган ҳолда қайта эфирга узатилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар