Хоразмда қовун сайли ўтказилди

Жаҳон 13 Август 2015 3793

8 август куни Хоразмда “Гурвак – Хоразм қовунлари рамзи” номли тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий агентлиги сайти орқали ахборот берилди.
Ушбу қовун сайли Хиванинг Ичан Қалъа музей-қўриқхонасининг Кўҳна Арк майдонида ташкил этилди.
Гурвак – Хоразмда етиштириладиган машҳур қовун нави. Аммо фестивалда қовуннинг бошқа навлари, жумладан, қорақош, гулоби, нони гўшт сингарилар намойиш этилди. Тадбир меҳмонлари жами 30 навдаги қовунларни бир жойда кўриш имконига эга бўлди.
Сайлда ўнлаб фермер хўжаликларининг вакиллари ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Қовундан ташқари, тарвуз, ошқовоқ ва бошқа полиз экинлари, мева ва сабзавотлар расталардан ўрин олди.
Сайлни хорижлик меҳмонлар ҳам кузатиб боришди. Жумладан, япониялик туристлар гуруҳи сайл доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиб, Хоразм маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16561 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22078 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11222 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40241 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52821 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47691 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 262 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 527 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар