«Давархитектқурилиш” қўмитасининг 2015 йил 21 июлдаги 8-сонли қарори билан Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.

Бош режа “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилиб, шаҳарнинг 2030 йилгача бўлган муддатга ривожланиш истиқболини белгилаб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси хабар берган.

Бош режага мувофиқ шаҳар аҳолиси сони 48,0 минг кишигача, ҳудуд майдони 3465,8 гектаргача ва уй-жой фонди 1008,0 минг м.кв. гача ўсиши кўзда тутилган.

Шунингдек, бош режада ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларининг истиқболли ривожланиши ҳамда атроф муҳитининг экологик ҳолатини яхшилаш масалалари режалаштирилган.