«Дии Цайцзин жибао»: Тяньцзиндаги портлашда 5 мингта автомобиль ёниб кетган

Жаҳон 14 Август 2015 2158

Тяньцзиндаги портлаш натижасида Хитойнинг турли ҳудудларига тарқатилиши кутилаётган 5000та янги автомобиль ёниб кетган.

Жумладан, "Дии Цайцзин жибао" нашрининг маълум қилишича, портлаш марказидан 500 метрлар узоқликдаги автотураргоҳда 2500та Volkswagen, 1500га яқин Renault автомобиллари сақланаётган бўлган. Авто ишлаб чиқарувчилар кўрган зарар миқдори бир неча ўн миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, автотураргоҳда BMW, Toyotа, Mazda машиналари ҳам бўлган. Нашрнинг қайд этишича, мазкур автокомпаниялар ҳозирча кўрилган зарар миқдорини ошкор қилишгани йўқ. Бироқ порт ишчилари бу ерда 5000 атрофидаги автомобиль ёниб кетганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни кечқурун Тяньцзинь портидаги Tianjin Dongjiang Port Rui Hai International Logistics Co. Ltd. Логистика компаниясига тегишли хавфли кимёвий моддалар сақланадиган омборхонада икки марта кучли портлаш содир бўлган эди. Янги олинган маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмганлари сони 55 кишидан ошган, 700 нафардан зиёд жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда қутқарув операцияси ва портлаш асоратларини бартараф этиш бўйича бошқарув штабига Давлат хавфсизлиги вазири Гуо Шенкунь раҳбарлик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар