Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлимига 20 ёшли йигит мурожаат қилиб, Озодлик маҳалласи ҳудудида номаълум шахс уни куч ишлатиш билан қўрқитиб, маълум миқдордаги пули ва “Кенекси” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинганини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб 22 ёшли йигит содир этгани тўлиқ фош этилди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.