2015 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг баъзи масалалари, жумладан бўлажак қўшма тадбирлар кун тартиби ва муддатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида халқаро ва минтақавий масалаларга алоҳида эътибор берилди.