Ўзбекистонда интернетга фиксирланган кенг полосали кириш фойдаланувчилари сони 426 мингга етди

Ўзбекистон 14 Август 2015 1234

2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда интернетга фиксирланган кенг полосали кириш фойдаланувчилари сони 426 мингга етди. Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги баъзи онлайн-ОАВларда чоп этилган номаълум манбалардан олинган ноаниқ маълумотлар туфайли бундай рақамларни расмий маълумот сифатида чоп этди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 2014 йилнинг охирида Ўзбекистонда интернетга фиксирланган кенг полосали кириш фойдаланувчилари сони 390,58 минг фойдаланувчини ташкил этиб, бутун 2014 йил бўйича ўсиш 135,2 фоизни ташкил қилган.

Кўпроқ янгиликлар