Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг 2014 йил 15 декабрдаги 1-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий корхоналар негизида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган реабилитациянинг техник ва ёрдамчи воситалари, санитария-гигиена жиҳозлари харид қилинган бўлиб, бугун ушбу восита ва жиҳозларни кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Мазкур кўргазмадан асосий мақсад маҳаллий корхоналар негизида замонавий реабилитация техник ва ёрдамчи воситалари, санитария-гигиена жиҳозлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллий корхоналар ўртасида тажриба алмашиш орқали ногиронларни эҳтиёжларини қондириш ҳамда жамиятга интергация қилишдан иборат ҳисобланади.

2012 йилдан бугунги кунга қадар 8770 нафар фуқаролар ногиронлар аравачаси билан, 3423 нафари эшитиш мосламаси билан, 4676 нафари қўлтиқ таёқ билан ҳамда 6754 нафари ҳасса билан таъминланди. Ўтган давр мобайнида давлат бюджетидан ушбу воситаларга 4,7 млрд сўмга яқин маблағ сарфланди. Бундан ташқари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ, ушбу воситаларга ажратилаётган бюджет маблағларини 2 баробар ошириш ҳамда реабилитация техник воситаларини бепул ажратиш учун асос бўлган касалликлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан амалий чоралар олиб борилмоқда.