Ўзбекистонда устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар миқдори 3.6 баробарга қисқаради

Ўзбекистон 14 Август 2015 1330

2016 йилга қадар Ўзбекистонда устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар миқдори 3.6 баробарга қисқаради. Бу ҳақда “Народное слово” газетаси ёзмоқда.
Ушбу параметрлар 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастурида кўзда тутилган. Унга кўра, ким ошди савдоларида 780дан ортиқ давлат корхоналарни сотиш кўзда тутилмоқда. 280дан ортиқ ностратегик корхоналардаги давлат улушини бутунлай сотиб юбориш режалаштирилмоқда.

Давлат мулкининг ишлатилмаётган 452 объекти стратегик инвесторларнинг диққатини тортиш учун амалда бепул реализация қилинади. Шунингдек, ишлаб турган 200дан ортиқ ширкатда давлат улуши 51 фоизгача қисқартирилади. Бу иш фонд бозорига 450 млр сўмлик қўшимча акцияларнинг чиқарилиши ҳисобига амалга оширилади. Улар биржа сотувларида хусусий инвесторларга реализация қилинади.

Кўпроқ янгиликлар