Ўзбекистонлик аёл боксчилар халқаро майдонда илк медалларни қўлга киритишди

Спорт 14 Август 2015 1245

Хитойнинг Уланчаб шаҳрида бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ниҳоясига етди.

Қитъанинг етакчи чарм қўлқоп усталари иштирокида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон термаси ҳисобига кумуш медалларни Шаҳноза Низомова (-69 кг) ва Гўзал Исматова (+81 кг) келтиришган бўлса, Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) ҳамда Дилнавоз Норхўжаева (-81 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аёллар бокси тарихида шу кунга қадар ҳеч бир спортчи Осиё чемпионатида совринли ўринни қўлга киритмаган эди. Рахматжон Рўзиохунов бошчилигида Хитойга йўл олган терма жамоа аъзоларининг бир йўла тўрт нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 16 август куни Тошкент вақти билан соат 23:30да Ўзбкекистонга қайтиб келади.

Кўпроқ янгиликлар