Тошкентда авиация ускуналари ва қурол-яроғлари кўргазмаси бекор қилинди

Ўзбекистон 14 Август 2015 2633

15 август куни соат 7:00дан 12:00га қадар Тошкент механика заводида (собиқ ТАПОиЧ) ўтказилиши кутилаётган кўргазма бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилотчилар маълум қилишган.

Кўргазманинг бекор қилинишига нима сабаб бўлгани ҳақида аниқ маълум қилинмаган.

Бироз олдинроқ, завод ҳудудида шу куни авиация техникалари ва қурол яроғлари бошқа бир қатор самолёт учун зарур ускуналарнинг кўргазмаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

14 август куни эса Тошкент кўчалари бўйлаб олиб кетилаётган самолёт суратлари Facebook ижтимоий тармоғига жойлангани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар