Туркия президенти бошига каклик қўнди

Жаҳон 14 Август 2015 9654

Туркияда Ҳожи Ҳофиз Юсуф Йилмаз номидаги масжиднинг тантанали очилиши маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бошига каклик ўтириб олди. Бу ҳақда Turkiye нашри хабар бермоқда.

Ушбу масжид қурилиши лойиҳаси Эрдўғаннинг шахсан ўзи иштирокида ишлаб чиқилган, қурилиш 3 йил давом этган. Эрдўғаннинг ўзи масжидни “турк халқи цивилизациясини ўзида акс эттирувчи серҳашам иншоот” деб атади ва бу масжид ўзига диндорларни ва сайёҳларни жалб қилишига умид билдирди.

Эрдўған нутқ сўзлагандан кейин анъанага кўра кабутарларни озодликка чиқариб юбориш учун кабутарлар сақланадиган қафасга келиб, кабутарларни озодликка чиқариб юборганда унга тўсатдан каклик “ҳужум” қилиб қолди: қуш биринчи президентнинг орқасига қўниб, кейин бошига ўтириб олди. Қўриқчилар қушни ҳайдаб юборишларига тўғри келди.

Ражаб Тойиб Эрдўған 2003-2014 йиллар давомида Туркия бош вазири лавозимида ишлаб келгандан кейин 2014 йилда президент этиб сайланди. Эрдўған турк маданий меросига ғамхўрлик билан қарашини бир неча бор айтган ва Туркияда ва хорижда янги масжидлар очилишида имкони борича иштирок этиб келади. 2014 йилда у Христофор Колумб хотираларида денгизчи томонидан Кубада масжид топилгани ҳақида ёзувлар борлигини таъкидлаб, ҳаттоки бу масжидни бошқатдан қуришни ҳам таклиф қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 55630 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32116 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4776 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16692 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 100664 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:04 472 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Европа Лигаси. Амалдаги финалчи «Аякс» «Русенборг»га ютқазди, «Атлетик»да иродали ғалаба
10:48 596 Спорт
Ўзбекистон МТРК раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Нукус шаҳрида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди
10:27 863 Жамият
Кўпроқ янгиликлар