Туркманистонда алоқа сифатининг яхшиланиши ва нархларнинг пасайиши 2014 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 4 марта, ташқи каналлар тезлиги 32 фоизга ўсди, деб маълум қилмоқда TDH ахборот агентлиги.

Нархларнинг тушиши ва уяли алоқа хизматлари турларининг кенгайиши ҳисобига мамлакатдаги “Олтин аср” ЁАЖ мижозлари сони 116 фоизга кўпайди. Айни пайтда меҳмонхоналар, аҳолининг дам олиш жойлари ва савдо марказларида симсиз маълумотларни узатиш хизматларини тақдим қилиш учун Wi-Fi технологиясини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда тезкор тартибда LTE технологияси негизида охирги авлод 4G мобиль алоқаси тармоғини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2015 йилнинг 9 июнидан “TürkmenÄlem 52oE” миллий сунъий йўлдоши орқали HD форматида 7 та миллий телевизион канал ва 4 та радио дастур узатила бошланди.