Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида содир бўлган портлаш ҳудудида қутқарувчилар тирик қолган одамни қутқариб олишди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, фуқаро 14 август куни маҳаллий вақт билан тахминан cоат 07:05да қутқарилган (04:05 Тошкент вақти билан).

Жабрланувчининг шахси ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Жабрланганларни излаш ишлари давом этмоқда. Бироқ кучли портлаш натижасида келиб чиққан ёнғин етказган зарар натижасида қутқарув ишлари жуда мураккаб кечмоқда.

Қутқарув ишларида 1020 нафардан ортиқ ишчилар қатнашмоқда, дея аниқлик киритади шаҳар ёнғин хавфсизлик хизмати раҳбари Чжоу Тянь.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, портлаш Хитой пойтахти Пекин шаҳрининг жанубий-шарқий томонидан 120 км. Узоқликдаги Тяньцзинь шаҳрида содир бўлган.

Портлашга порт ҳудудидаги контейнерлардан бирида келиб чиққан. Охирги маълумотларга кўра, воқеа натижасида ҳалок бўлганлар сони 55 нафарни, жароҳатланганлар эса 700 нафар ортиқ кишини ташкил қилмоқда.