Россиялик тижоратчи Алишер Усмонов Bloomberg томонидан тузилган Россиянинг энг сахий филантроплари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Агентликнинг маълумотларига қараганда, 2014 йилда Усмонов хайрия ишларига 172 млн доллар сарфлаган. Маблағнинг асосий қисми “Санъат, Фан ва Спорт” жамғармасини молиялаштиришга кетган.

Шунингдек, рейтингга Сулаймон Керимов, Виктор Вексельберг, Геннадий Тимченко ва бошқалар кирди.
Усмонов ушбу ретингнинг чўққисини икки йилдан бери эгаллаб келмоқда.
2014 йили Усмонов ДНК қўш спиралини кашф қилган биолог Жеймс Уотсоннинг Нобель медалини 4.1 млн долларга сотиб олиб, унинг ўзига қайтариб берган эди.
“Санъат, Фан ва Спорт” жамғармаси тегишли соҳаларда турли хайрия тадбирлари ўтказиш билан шуғулланиб келади.