Россиянинг "Яндекс" интернет-компанияси Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи "Фенербахче" жамоасига ҳомий бўлди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар қилинган.

Томонлар келишувига кўра, Туркия чемпионатининг янги мавсумидаги барча ўйинларда "Фенербахче" жамоаси футболчиларининг либосида Yandex ёзуви бўлади.

Маълумот учун, "Фенербахче" Туркиянинг энг етакчи жамоалари сирасига киради. Миллий чемпионатда бу жамоа шу вақтгача 19 марта чемпион бўлган ва 20 марта иккинчи ўринни эгаллаган. Жамоа шунингдек, 6 марта Туркия Кубогини ва 9 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.