Анча яшаб қўйиб ортингга, ўтган умр йўлингга назар ташлаганингда йўл қўйилган анча-мунча хатоларга нигоҳинг тушади. Ҳолбуки улардан нари юришинг ҳам мумкин эди. Афсуски, ортга қайтиб бўлмайди ва ҳадеб ўзни айбдор, деб ҳисоблаш ҳам ярамайди. Аммо келажакда хатоларга йўл қўймаслик учун кексаларнинг гапига қулоқ солиш даркор, зеро улар ҳаётнинг турли паст-баландини билишади, шу боис уларда бой ҳаётий тажриба бор.

1. Қаерда ўзингизни бахтли ҳис этсангиз, ўша ерда ишланг

Ҳафта давомида 40 соат вақтингизни ёқимсиз ишда, ёқимсиз одамлар билан ўтказиш учун ҳаёт жудаям қисқалик қилади. Пул муҳим нарса, аммо энг муҳими бахт. Ўзингизга ёқмаган одамлар билан гаплашиш, мантиққа тўғри келмайдиган мажлисвозликлар қилишдек инсонга юк бўладиган ҳеч бир нарса йўқ. Сизга айнан қайси ишда ишлаш ёқади,бу ҳақда бир зум ўтириб ўйланг ва албатта, ўша ишдан бахтингизни изланг. Ишонинг, бу чек-чегараси йўқ лаззатдир.

2. Мақсадингизни аниқ қўйинг ва уни амалга ошириш йўлида тинимсиз ҳаракат қилинг

Сизга айнан нима қувонч олиб келади, аввало, шуни аниқлаштириб олинг. Хулоса қилиш бирмунча вақтингизни олиб қўйиши мумкин, аммо бу шунга арзийди. Сизга мутлақо кераксиз бўлган нарсалар ортидан югурманг. Ҳақиқий, севимли ҳаётда яшаш имкони бўлиб турган бир пайтда, ёлғон ҳаётда яшашнинг нима кераги бор?

3. Севинг ва шафқатли бўлинг

Сиз бошқаларга ўхшаб фақат ва фақат бахтли яшаш учун дунёга келгансиз. Ўзингизни ҳадеб тергаш, энг ярамас одат. Бу кучингизни олиб қўяди, тушкун кайфият уйғотади. Барча нарсанинг меъёри бор.

Қандай бўлсангиз, ўзингизни ана шундай қабул қилишга одатланинг. Ана шунда эркин, озод инсонга айланасиз. Бу сизга битмас туганмас куч ҳадя этади.

4. Билиб қўйинг, муҳаббат абадий эмас

Буни эшитиш нақадар қайғули, шундай эмасми? Никоҳ ва дўстлик айролик билан тугаши мумкин, севги эса ғойиб бўлиб қўя қолади. Шахс сифатида мунтазам ўсиб борасиз, аммо бир куни ўзингиз сезмаган ҳолда... севиб қоласиз. Бироқ шуни унутманг, ҳар бир муносабат одам ҳаётида ўта муҳим саналади, гарчи у узоқ давом этмайдиган бўлса ҳам.

5. Ота-онангизнинг қадрига етинг

Ҳаммамиз яхши биламиз, ҳеч ким абадий яшамайди. Аммо ота-онамиз доим биз билан қоладигандек бўлиб туюлаверади. Ота-онанингизга уларни яхши кўришингиз ва дуоларига муҳтож эканлигингизни доимо айтиб туринг, ишонинг, қачондир шундай пайтлар келадики, буни хоҳласангиз ҳам иложини топа олмайсиз. Бу вақт огоҳлантирмасдан келади, шу боис бу ишни эртага қиламан, индин қиламан эмас, ҳозирданоқ бошланг.

6. Билингки танангиз ўзгариб туради

Ичингдаги бир ярамас товуш сенга доим ота-онанг мангу яшайди, тананг ҳам абадий кўркамлигича қолади, деб овоз бериб туради. Ўйлайсизки, сиздаги куч-қувват ҳеч қачон ғойиб бўлмайди деб. Бу, албатта, ақлга тўғри келмайдиган иш. Бир кун келиб кўзгуга қараб, ғариб бир кимсага кўзингиз тушади ва ўшанда ҳозирги гапларимизни ёдга оласиз.

7. Омонатдор бўлинг

Пул йиғишга ёшлигизданоқ одатланинг. Бу ишни қанчалик эрта бошласангиз, шунчалик ўйлаган мақсадингизга эрта етасиз. Агар бундай иш қилмаган бўлсангизу, пенсия билан кифояланаман десангиз, унда ўша пенсия ёшингизда нима билан машғул бўлишингизни ҳозирданоқ режалаб қўйинг.

8. Бир нарсани тушунинг, ҳамма ҳам сизни сева олмайди

Шу боис барчага бирдек ёқишнинг сира иложи йўқ. Доим сизни бутун вужуди билан ёмон кўрадиганлар топилади. Бу сиздан кўра кўпроқ уларга салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, қимматли вақтингиздан бир дақиқани бўлсада, уларни ўзгартиришга бағишламанг. Бу бефойда.

Ундан кўра, қувватингиз ва вақтингизни сизни ардоқлайдиган инсонларга бағишланг.

9. Хоҳиш-истакларингизнинг рўйхатини тузиб чиқинг

Истаклар рўйхати бу — ўлишингиздан олдин бажаришингиз керак бўлган орзулар кетма-кетлигидир (васиятнома билан янглиштирманг).

Кундалик майда-чуйдаларга яшашингиз учун ҳалақит беришига йўл қўйманг. Бу ҳаётдан нимани истайсиз, барчасини қолдирмай ёзинг. Рўйхатингиздаги бирор-бир орзу амалга ошса уни кўзга ташланадиган бўёқ билан белгилаб қўйинг. Шунда сиз унчалик ҳам бахтсиз эмаслигингизга гувоҳ бўласиз.

10. Ўзингизга ўзингизга савол беринг: ҳаётимдан розиманми?

Ҳаётимиз гоҳида биз ўйлагандек, гоҳида эса мутлақо бошқачасига ўтаётгандек туюлади. Ўзингиздан мунтазам, ҳаётингиздан розимисиз ёки йўқ, сўраб туринг. Бу дунёдаги ҳаётингиз бир марта берилади, шу боис уни ИНСОНга ўхшаб яшаб ўтинг.

Манба: Xabardor.uz