Мамлакатнинг биринчи даражали шахсларини қўриқлаш билан шуғулланадиган АҚШ махфий хизмати 1.1 минг нафар янги ходим ёлламоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Бу идора штатини 17 фоизга кенгайтириб, охирги 10 йилнинг мутлақ рекорди бўлади.
700 нафар полициячи ва 400 нафар агент ёллаш режалаштирилмоқда. Бу хавфсизликни таъминлашнинг ишончлилик даражасини ошириш учун қилинмоқда.
Агентлик расмийлари штат кенгайтириш бир неча йил давом этишини маълум қилишди.