АҚШда судланаётган Ўзбекистон фуқароси ИШИДга қўшилмоқчи бўлганини тан олди

Жамият 15 Август 2015 6346

Нью-Йорк судида иши кўриб чиқилаётган Ўзбекистон фуқароси ИШИД таркибига қўшилмоқчи бўлганини ва ушбу гуруҳга ёрдам беришга ҳаракат қилганини тан олди.
Нью-Йорк шарқий округи прокурори вазифасини бажарувчи Келли Каррининг сўзларига қараганда, 25 ёшли Абдурасул Жўрабоев Сурияга чиқиб кетиб, у ерда гуруҳ таркибига қўшилишни истаган. АҚШдан чиқиб кета олмаган тақдирда эса шу ерда уюштирилажак террорчилик актларига кўмак беришни режалаштирган.
Жўрабоевнинг Бруклинда истиқомат қилувчи 4 шериги бўлган. Уларнинг 3 нафари Ўзбекистон, 1 нафари Қозоғистон фуқароларидир. Аммо улар ҳозирча судда ўз айбини тан олмади.
Қозоғистоннинг 19 ёшли фуқароси Аҳрор Саидаҳмедов шу йилнинг февралида Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номли халқаро аэропортда қўлга олинган эди. У Туркияга учиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинган эди. Бир неча кундан сўнг унга молиявий ёрдам кўрсатган Ўзбекистон фуқароси, 30 ёшли Аброр Ҳабибов қўлга олинган.
Бундан ташқари, март ойида 26 ёшли Дилҳаёт Қосимов ва июнь ойида 29 ёшли Акмал Зокировлар қўлга олинди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар