АҚШдаги қамоқлардан бирига дрон ёрдамида гиёҳванд модда етказишга ҳаракат қилингани аниқланди

Жаҳон 15 Август 2015 1274

Огайо штатидаги Мэнсфилд шаҳри қамоғидаги дам олиш хонасидан тамаки, марихуана ва героин солинган пакет топилди. Бу ҳақда The Columbus Dispatch нашри хабар қилди.
Кузатув камералари текширилганида, гиёҳванд моддалар қамоққа дрон ёрдамида киритилгани аниқланди.
Таъкидланишича, контрабанда мотиви бўлмаган тақдирда дронларнинг қамоқхона устидан учиб ўтиши тақиқланмаган.
Жиноятни ким содир этгани аниқлаштирилмоқда

Кўпроқ янгиликлар