Австралиялик мотопойгачи уч ой давомида синган қўллари билан мусобақаларда иштирок этган

Спорт 15 Август 2015 1115

MotoGP синфидаги пойгаларда иштирок этувчи Team LCR жамоасининг австралиялик мотопойгачиси Жек Миллер мусобақаларда уч ой синган қўллари билан иштирок этгани маълум бўлди. Бу ҳақда SuperSport маълум қилди.

12 июлдан 9 августгача давом этган ёзги таътилларда спортчи шифокор ҳузурига ташриф буюриб, пойгаларда маррага яқинлашганда кучини йўқотишига сабаб бўлган билагидаги оғриқлардан шикоят қилган. Олинган натижалар Миллерни ҳайратга солди. Маълум бўлишича, спортчининг иккала елка суяклари синган бўлиб, текширув ўтказилган пайтда улар битиб кетишга улгурган.

“Мен кучимни йўқотардим, қўлларим оғришни бошларди ва нима бўлаётганини тушунмасдим. Бу қандай юз берганини билмайман, бироқ ҳозирда ҳаммаси жойида”, деб айтди 20 ёшли пойгачи.

Рентген спортчининг билагидаги суяклардан бирида дарз борлигини аниқлади. Спортчи бу жароҳатни мотоциклдан йиқилгани оқибатида олган, бироқ у унга жиддий муаммолар туғдирмаган.

Маълумот учун, MotoGP пойгаси шоссе-ҳалқа йўллари бўйича ўтказиладиган энг нуфузли мотопойга ҳисобланади. Бу пойгада иштирок этадиган барча техника эркин савдода мавжуд эмас ва уларни умумий фойдаланиш йўлларида ишлатиш тақиқланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар