Германия молия вазири Вольфганг Шойбленинг фикрича, Грецияга ёрдам кўрсатиш бўйича учинчи дастурнинг ишга туширилиши ушбу мамлакатда ислоҳотларнинг бошланишига туртки бўлади. Бу ҳақда Deutsche Welle радиоси хабар бермоқда.
“Бу имкониятдан фойдаланмаслик масъулиятсизлик бўлади”, – деди вазир интервью чоғида.

Илгарироқ Еврогуруҳ Грецияга ёрдам бериш бўйича учинчи дастурни тасдиқлагани маълум қилинган эди. Грецияга кредит ажратиш ҳақидаги ҳамкорлик меморандуми бир қатор қўшимча чоралар илова қилинган ҳолда имзоланди. Айтилишича, яқин 6 йил ичида Грецияга 86 млрд евро ажратилади. Биринчи транш 20 август куни амалга оширилиши мумкин. Ёзда дастурга Халқаро валюта жамғармаси ҳам қўшилиши мумкин.