Жонни Депп “Дисней афсонаси”га айланди

Жаҳон 15 Август 2015 1582

Америкалик машҳур актёр Жонни Депп “Дисней афсонаси” фахрий мақомига эга бўлди. Актёр кафтининг бронзадан қуйилган излари киностудия шон-шараф музейида жойлаштирилди.
“Мен нега бундай мукофотга сазовор бўлганимни тушунмадим”, – деди актёрнинг ўзи, бу янгиликни шарҳлар экан.
Депп яқинда Австралиядан Калифорнияга қайтиб келди. Австралияда Депп машҳур франшизанинг Pirates of the Caribbean: Dead Men Tell No Tales (Кариб денгиз қароқчилари: марҳумлар эртак айтмайди) номли бешинчи қисми съёмкаларида иштирок этди. Фильм 2017 йилнинг ёзида прокатга чиқарилиши айтилмоқда.
Тақдирлаш маросими Калифорниянинг Анахайм шаҳридаги Walt Disney киностудияси маданий марказида ўтказилди.
Депп билан бир қаторда бу мақомни “Юлдузли жанглар” эпопеяси муаллифи Жорж Лукас, бастакор Дэнни Эльфман ва актриса Сьюзан Луччилар олди.
Премия 28 йил муқаддам жорий қилинган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар