Мисрда иссиқ ҳаводан ҳалок бўлганлар сони 93 нафарга етди

Жаҳон 15 Август 2015 1732

Мисрда давом этаётган ноодатий иссиқ ҳарорат қурбонлари сони тобора ошиб бормоқда. Охирги ҳафтада иссиқ ҳаво туфайли 93 киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб одамлар шифохонага ётқазилган. 

Вазият мамлакатдаги намлик миқдорининг юқорилиги билан янада оғирлашмоқда. Баъзи ҳудудларда ҳарорат 47 градусгача кўтарилиб кетди.

Бу орада яқин кунларда янада юқорироқ ҳароратлар бўлиши кутилмоқда.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, қурбонлар асосан кекса ёшдаги одамлар бўлмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар