НАТО мудофаага харажатларни қисқартирмасликни қатъиян талаб қилишига қарамасдан, ташкилотнинг еттита аъзоси – Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Италия, Венгрия ва Канада ушбу харажатларни қисқартирмоқчи, деб хабар бермоқда Брюсселдаги дипломатик манбата иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, НАТО альянсга аъзо давлатлардан мудофаага харажатларни ЯИМдан 2 фоиз даражасида ушлаб туришни талаб қилади.

Манбанинг айтишича, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша ва Руминия НАТО олдида қуролли кучларни молиялаштиришга ажратиладиган давлат маблағлари ҳажмини ошириш мажбуриятини олган. Франция альянс талаб қилаётган миқдордан сал камроқ миқдорда маблағ ажратади.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянсга аъзо давлатларнинг альянсга сарфлайдиган харажатлари 1,5 фоизга камайиши кутилаётганини маълум қилганди.

Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, НАТОнинг жами харажатлари Россиянинг ҳарбий харажатларидан 10 марта кўпроқни ташкил қилади.