Bank of America Merrill Lynch инвестицион гуруҳи жаҳон иқтисодиёти инфографикасини чоп этишда давом этмоқда. 14 августда молиявий гуруҳ дефолт бўлиши эҳтимоли катта бўлган давлатлар жаҳон харитасини чоп этди, деб хабар бермоқда Buisness Insider порталига иқтибос келтирган ҳолда Kazpravda.kz портали.

Қозоғистон ташқи қарзи бўйича дефолти эҳтимоли катта бўлган давлатларнинг юқори ўнталигидан жой олди. Бу антирейтингга Венесуэла бошчилик қилмоқда, 2-ўринни Греция, 3-ўринни эса Украина эгалламоқда. 

Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: 4-ўрин – Покистон, 5 – Миср, 6 – Кипр, 7 – Россия, 8 – Бразилия, 9 – Қозоғистон ва 10 – Туркия.   

Энг барқарор ва кредитларга қодир давлатларнинг юқори ўнталигидан қуйидаги давлатлар  жой олди: Германия, Швейцария, Швеция, АҚШ, Буюк Британия,  Франция, Янги Зеландия, Австралия, Япония ва Жанубий Корея.

Ушбу рейтинг давлатларнинг ташқи қарзлари бўйича дефолт суғурталари нархи асосида тузилди. Молиявий гуруҳ таъкидлашича, Испания ва Ирландиянинг кўрсаткичлари яхшиланган, чунки уларнинг ташқи қарзлар бўйича суғуртаси нархи тушиб кетди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳолат ушбу давлатларда иқтисодий вазиятнинг барқарорлашишига ишора қилади.