Россия ТИВ: Токио Иккинчи Жаҳон уруши якунларини шубҳа остига олмоқда

Жаҳон 15 Август 2015 5542

Япониянинг Россия расмийларининг жанубий Курил оролларига ташрифи ҳақидаги фикрлари асоссиз бўлиб, расмий Токионинг Иккинчи Жаҳон уруши якунларини шубҳа остига олаётганлигини кўрсатади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.
Япониянинг Курил оролларига даъвогарлик қилаётгани ҳақидаги гап-сўзлар бир муддат илгари матбуотда пайдо бўлганди. Япония расмийлари ҳамда журналистларининг Курилда Россия томонидан амалга оширилаётган ишларга катта диққат қаратилиши ТИВнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
“Охирги пайтларда Япония томонидан РФ ҳукумати вакилларининг жанубий Курил оролларига сафари ҳақида асоссиз фикрлар айтила бошланди”, – дейилади ҳужжатда.
“Яна бир бора эслатиб ўтмоқчи эдикки, ҳукумат аъзоларининг иш графигини яратишда биз Токионинг нуқтаи назарини эътиборга олмаймиз; “2016-2025 йилларда Курил оролларини (Сахалин вилояти) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” федерал мақсадли дастури доирасида амалга оширилаётган бундай сафарлар давом этади”, – қўшимча қилди ТИВ.
“Жанубий Курил оролларига бўлган асоссиз даъволарини оммавий тарзда баён қилаётган Япония Иккинчи Жаҳон урушининг якунларини биринчи марта шубҳа остига олиши эмас. Бундай хатти-ҳаракатлар айниқса бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим сана – уруш тугашининг 70 йиллиги арафасида хавотирга сабаб бўлмоқда”, – хулоса қилинади ҳужжатда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар