Шимолий Корея соат милларини ярим соат орқага ўгириб, ўз соат камарига ўтди. Бу ҳақда мамлакатнинг марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Илгарироқ Япония милитаризми устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан КХДР ўз соат камарини яратиши хабар қилинган эди.
“КХДР Олий халқ мажлиси президиуми республика учун стандарт соат сифатида 127 даража 30 дақиқа шарқий узунлик қабул қилиб, унга 15 августдан амал қилиш ҳақида қарор қилди”, – дейилади ахборотномада.

Янги вақтга ўтиш палласи биноларда қўнғироқ бонги, корхоналар ва транспортда сирена ҳамда хуштаклар билан кўрсатилди.