Таниқли америкалик рэпер Снуп Доггнинг ўғли Корделл Бродус спорт карьерасини якунлаб, кинематография билан жиддий шуғулланишни ният қилди. Associated Press агентлигининг эслатиб ўтишича, Бродус америкача футбол билан шуғулланиб келган.

Шу йилнинг февралида Бродус Лос-Анжелесдаги UCLA университети жамоасига қўшилган. Жамоа мураббийи Жим Мора унинг клубни тарк этганини тасдиқлади.
2015 йили Снуп Доггнинг Корделлнинг спорт карьерасидаги иштироки ҳақида “Снуп ва унинг ўғли: отанинг орзулари” номли ҳужжатли фильм ишланди.