Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги омборхонадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 104 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” агентлиги.  

Аввалроқ Хитой ҳукумати ижтимоий муассасалар биноларида вақтинчалик жойлаштирилган, портлаш жойига ёндош ҳудудлар аҳолисини шамол йўналиши ўзгариши оқибатида ҳавонинг ифлосланиши юзага келиши сабабли эвакуация қилинишлари зарурлиги ҳақида оргоҳлантирган. Омборхонада портлаган кимёвий моддалар таркиби ва миқдори номаълумлигича қолмоқда.