Хитой ОАВларида мамлакатда ижтимоий тармоқларда Тяньцзиндаги кимёвий моддалар омборхонасидаги портлашлар сабаблари ва оқибатлари ҳақида ёлғон ахборот тарқатаётган 360 та аккаунт ёпиб қўйилгани маълум қилинмоқда.

Хусусан, Twitter’нинг Хитойдаги муқобили бўлган Sina Weibo микроблоглар сайтида баъзи фойдаланувчилар заҳарли газлар Пекин томонга йўналаётгани, фалокат яқинидаги савдо марказлари мародёрлар томонидан талангани ҳақидаги миш-мишларни тарқатишган.

Бир аёл эса портлаш оқибатида отаси ўлганини айтиб, онлайн тарзда пул йиға бошлаган. Аёлга нисбатан фирибгарлик айблови қўйилди.