АҚШда ирқий камчиликлар ҳимоячиси Жулиан Бонд вафот этди

Жамият 16 Август 2015 1895

АҚШ Рангли аҳоли тараққиётига кўмак бериш миллий ассоциацияси (NAACP) раиси ва машҳур инсон ҳуқуқлари курашчиси Жулиан Бонд вафот этди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзди.

Бонд Флорида штатида жойлашган Форт-Уолтон-Бич шаҳрида 75 ёшида вафот этди.
Жулиан Бонд Морхаус коллежи талабаси бўлган пайтларида зўравонликка қарши кураш бўйича Талабалар мувофиқлаштирувчи қўмитаси асосчиларидан бири бўлди. Бутун умри давомида у ирқий камситишга қарши курашиб келди. Бонд айни пайтда шоир, ТВ-шарҳловчи, педагог сифатида фаолият олиб борган.

Бонд, шунингдек, Камбағалларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш жанубий маркази ташкилотининг биринчи президенти эди.

Кўпроқ янгиликлар