“Даракчи” ҳафталик нашри Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг яхши ва энг савиясиз фильмлар рейтингини эълон қилди.

Таъкидланишича, рейтинг тузиш мақсадида ўқувчилар орасида сўровнома ўтказилган. Ушбу сўровнома натижалари асосида тузилган ҳар бир рўйхатдан 5тадан фильм ўрин эгаллади.
Энг яхши фильмлар рейтингида биринчи ўринни ўз вақтида шовшувга сабаб бўлган “Сотқин” фильми эгаллади. Иккинчи ўрин “Новда”, учинчи ўрин эса “Тоға” фильмларига берилди. Бешталикка “Қудуқ” ва “Паризод” фильмлари кирди.

Энг савиясиз ва бачкана фильм деб эса “Қора танли божалар” картинаси тан олинди. Қизиғи, ушбу фильмда бош ролни гавдалантирган актёр Муҳаммадисо Абулхаиров иккинчи ва учинчи поғонада турган фильмлар – “Уринг, жоним, уринг” ва “Яна бошланди” картиналарида ҳам иштирок этган.
Савиясиз фильмлар бешталигини “Ана холос!” ва “Пайшанбадан пайшанбагача” картиналари якунлаб берди.