Энгельгардт: америкаликлар уруш ваҳшийликларига кўз юмишни ўрганишди

Жаҳон 16 Август 2015 3724

2001 йил 11 сентябрида содир этилган террорчилик актидан сўнг АҚШ тинимсиз равишда урушлар, аксилтеррор операциялари олиб бораётганига, турли ихтилофларга кираётганига, қийноққа солиш, дронлардан ҳужум уюштириш сингари кўплаб ишларни амалга ошириб келаётганига қарамай, мамлакат жамоатчилиг бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти. Вашингтоннинг ҳарбий кампаниялари ҳақидаги китоб муаллифи Том Энгельгардтнинг айтишича, америкаликлар уруш ҳақида эсламасликка ҳаракат қилмоқда, улар уруш ваҳшийликларига ўрганиб бўлди.

The Nation нашрида эълон қилинган мақоласида журналист 1960-70 йилларда мамлакатда авж олган урушга қарши ҳаракат босими остида сиёсатчилар ҳарбий ҳаракатларни профессионал армия ва хусусий компаниялар ихтиёрида қолдирганини эслатиб ўтди.

Вьетнам уруши йилларида америкаликлар ҳарбий ҳаракатларга жиддий қаршилик кўрсатишган эди. Энгельгардтнинг таъкидлашича, уруш америкаликлар томонидан “гўё қўшни кўчада бўлаётгандек” қабул қилинган эди. Вьетнам фахрийлари ОАВга ваҳшийликлар, ўлдирилган одамлар, маҳаллий аҳоли устидан напалм қуйилиш саҳналари қайд қилинган фотосуратларни етказар, ҳарбий жиноятлар бўйича судда ўзларига қарши гувоҳлик беришга тайёр эди. Аҳоли буни ҳар доим муҳокама қилар, минглаб одамлар ҳар куни кўчаларда митинглар уюштирар ҳамда президентлар Жонсон ва Никсон маъмуриятларига чинакам бошоғриғи яратар эди.

Бугун эса АҚШда урушга қарши ҳаракат, Энгельгардтнинг фикрича, мавжуд эмас. Ироқда юз минглаб, Афғонистонда ўн минглаб одамлар ҳалок бўлгани америкаликларни ташвишлантирмаяпти.
“Урушга қарши ҳаракатсиз уруш АҚШ учун охири йўқ урушга айланади”, – хулоса қилди колумнист.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар