Кунларнинг бирида нотўғри йўлдан кетаётганингни билиб қолишинг киши учун жудаям қаттиқ зарба бўлади. Чунки бу йўлда қанчадан қанча куч ва вақт сарфлаган бўласизда. Энди барини бошдан бошламоқ керак. Ёки мутлақо бошқа йўлдан кетиш керак бўлади. Бу йўл вақтингизни тежаши ҳам мумкин. Яна бир бор хатога йўл қўймаслик учун, нимадир қилиш даркор. Янги йўл қидириш лозим. Ва биз бу йўлни топдик. Бунинг сирини билиш учун бор йўғи бир соат (!) вақтингиз кетади. Бу соат барчасини ўзгартириб юборади.

Яқинда бутун ер юзи бўйлаб 12 минг нафар ишчи-ходим ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўралганлардан 70 фоизининг айтишича, ижодий иш юритиш ва стратегик фикрлаш учун уларга вақт етишмас экан. The Times тарқатган хабарга кўра, кунига 110 марта мобиль телефонимизни кўздан кечирар эканмиз. Бу ўртача ҳисоб, айримларда бу кўрсаткич 2-3 марта юқори. Ҳатто бир кунда телефонини 900 марта кўздан кечирадиганлар ҳам топилади. Тасаввур қилинг, қабртошимизга: “У электрон почтасини текширган эди”, деб ёзиб қўйишса. Кулгили, аммо биз шунга қараб кетяпмиз.

Оддийгина етти қадам бутун ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Уларни ҳаётингизнинг мазмун-мақсадига айлантиринг. Бу бор йўғи бир соат вақтингизни олади. Бу кетган кейинги соатингизни бошқача қилиб юборади.

1 қадам

Замонавий цивилизациядаги гиперфаол ва ноинсоний бўлган маромдан табиий маромни ҳис этиш учун табиат бағрига чиқинг.

2 қадам

Қоғоз олиб шундай деб ёзинг: “Ҳаётимда бир ҳафта қолган бўлганида нима қилардим?”. Сўнгра саволга жавоб бериш учун 10 дақиқа ажратинг.

3 қадам

Энди қуйидагича савол ёзинг: “Агар умримдан бир ой қолган бўлсачи?” 10 дақиқа бу саволга ҳам вақт ажратинг.

4 қадам

Савол ёзинг: “Яшашимга бор йўғи бир йил қолган бўлсачи?”. Жавоб учун 10 дақиқа ажратинг.

5 қадам

Савол ёзинг: “Яшашим учун беш йил қолган бўлсачи?”. Жавоб беришингиз учун 10 дақиқангиз бор.

6 қадам

Савол ёзинг: “Яшашим учун бутун бир ҳаёт йўли турган бўлсачи?”. Бу саволга жавоб беришингиз учун ҳам 10 дақиқангиз бор.

7 қадам

Ва қолган 10 дақиқангизни берган жавобларингизни ўқишга бағишланг ва ўзингизга ўзинг шундай савол беринг: “Қандай қилиб келгуси ҳафтамни жавобларим сингари режаласам экан-а?”

Ҳозир ҳаёт жудаям тез ва имкониятларга бой. Уни қийинлаштириб, барчасини тўғри бажараяпман, деб ўйлаймиз. Ҳаётимизда чалғитадиган нарсалар шунчалик тиқилиб ётибдики, тўхтаб уларга эътибор қаратишга бизга вақт йўқ. Биз бошқа танловни танлашимиз керак.

Биз ўзимизга нима кераклигини аниқ билишимиз керак. Биз маъно-мазмунга тўла ҳаёт қуришимиз лозим.